+998 77 131-24-44 24/7
KingRax Бепул 2D/3D Лойиҳа

Бепул 2D/3D Лойиҳа

Хона ўлчамини юборинг — шу куни бепул 2D режа, 3D кўриниш ва стеллажлар нархини оласиз.

Тахминий ҳисоб

Девор ёки қатор узунлигини ёзинг — қайси стеллажлар сиғади ва нархи дарҳол чиқади. Хона ўлчамидан тахминий жойлашувни ҳам кўриш мумкин.

2D режа ва 3D кўриниш — ModulX билан лойиҳаланган

Аризангиз KingRax сотув бўлимига юборилади — менежер сиз билан боғланади.
  1. Ўлчамни юборинг Савдо нуқтангиз ёки омборингиз тури, хона узунлиги ва кенглигини ёзинг.
  2. Менежер лойиҳани тайёрлайди 2D режа, 3D кўриниш, стеллажлар рўйхати ва нархи — шу куни.
  3. Кўрасиз ва тасдиқлайсиз Лойиҳа сизга ҳавола орқали юборилади: телефонда очиб кўрасиз, изоҳ қолдирасиз, тасдиқлайсиз.

Кўп бериладиган саволлар

2D/3D лойиҳа пулликми?

Йўқ. 2D режа, 3D кўриниш ва стеллажлар рўйхати нархи билан — бепул.

Лойиҳа қачон тайёр бўлади?

Ўлчамларни юборган кунингиз тайёрлаймиз.

Нималарни юбориш керак?

Хона узунлиги ва кенглиги, дўкон тури; эшик, дераза, устун ва розеткалар жойи. Хона суратлари бўлса — янада аниқ бўлади.

Калкулятор натижаси аниқми?

Калкулятор тахминий ҳисоб беради: стеллажлар сони ва нархи. Аниқ режани ва якуний нархни менежер тайёрлайди.

Дўконга нечта стеллаж керак?

Хона ўлчамига боғлиқ. Калкулятор орқа ва ён деворлар бўйлаб девор стеллажларини, орқа бурчакларга ички бурчак стеллажларини, ўртага икки томонли қаторларни жойлайди, кириш ва касса учун олд томонда 1,5 м бўш қолдиради. Хона узунлиги ва кенглигини ёзсангиз, стеллажлар сони ва жами нархи дарҳол чиқади.

Қаторлар орасидаги йўлак қанча бўлиши керак?

Калкулятор йўлакни майдонга қараб олади: 50 м² гача — 110 см, 100 м² гача — 125 см, 150 м² гача — 145 см, 300 м² гача — 170 см, ундан катта хонада — 180 см.

Жойни ўлчашга келасизми?

Тошкент ва Самарқандда мутахассис бориб ўлчайди. Бошқа ҳудудларда ўлчамни ўзингиз юборасиз.