KingRax Махфийлик Сиёсати
Махфийлик Сиёсати
KingRax сайти қандай маълумот олиши ва ундан қандай фойдаланиши.
Қандай маълумот оламиз
Ариза ёки буюртма қолдирганингизда исмингиз, ҳудудингиз, телефон рақамингиз ва саватдаги стеллажлар рўйхатини оламиз. Сават ва сараланган маҳсулотлар фақат браузерингиз хотирасида сақланади.
Нима учун
Фақат аризангиз бўйича сиз билан боғланиш, ҳисоб-китоб қилиш ва бепул 2D/3D лойиҳа тайёрлаш учун.
Кимга етказилади
Аризалар KingRax савдо бўлимига Telegram орқали ва KingRax иш тизими (ModulX)га етказилади. Маълумотларингиз реклама учун учинчи шахсларга сотилмайди ва берилмайди.
Ўчириш
Маълумотингизни ўчиришни истасангиз, +998 77 131-24-44 рақамига қўнғироқ қилинг — ўчириб берамиз.