Савдо Стеллажлари
Савдо стеллажлари — дўкон (магазин), минимаркет ва дорихона залида товарни харидорга кўрсатиб териш учун металл стеллаж ва полкалар. Тўрт тури бор: девор бўйлаб, икки томонли (орол), ички бурчак ва боши-охири; уч тизимда — 30/30, 35/30 ва 40/35.

Турлари
Кўп сўраладиган ўлчамлар
Савдо стеллажлари турлари
Девор бўйлаб стеллаж деворга тақаб қўйилади. Икки томонли стеллаж зал ўртасида қатор бўлиб туради. Ички бурчак стеллажи икки девор қаторини бурчакда туташтиради. Боши-охири стеллажи икки томонли қатор учига қўйилади.
30/30, 35/30 ва 40/35 тизимлари
Рақамлар токча чуқурлигини билдиради: 35/30 тизимида пастки токча 35 см, қолганлари 30 см; 40/35 тизимида пастки токча 40 см, қолганлари 35 см; 30/30 тизимида барча токчалар 30 см. Девор бўйлаб стеллаж кенглиги (W) 37, 45 ёки 50 см, икки томонли стеллажники 70, 80 ёки 90 см.
«Темир полка» ва «магазин полкаси»
Кўпчилик савдо стеллажларини «темир полкалар», «металл полка», «магазин полкалари», «дўкон учун полкалар» ёки «темир стелаж» деб атайди — гап шу саҳифадаги стеллажлар ҳақида: металл устунлар, орқа панел ва токчалар (полкалар). Ҳар бир ўлчам алоҳида саҳифада, очиқ нархи билан; девор бўйлаб ёки зал ўртасига қўйиладиганини юқоридаги турлардан танлайсиз.
Ранглар
35/30 тизими — Nam Asfalt, Yorqin Oq ва Premium Two Tone (орқа панеллар оқ, қолган қисмлар Nam Asfalt). 40/35 тизимида L90, L100 ва L120 стеллажлар Natural Wood Tone рангида ҳам бор. 30/30 тизими — Yorqin Oq.
Кўп бериладиган саволлар
Дўкон учун стеллаж нархи қанча?
Нарх тури ва ўлчамига боғлиқ: энг арзон савдо стеллажи H220/L70/W37 — 796,000 UZS, энг қиммати H195/L120/W90 — 2,450,000 UZS. 120 та ўлчамнинг ҳар бирининг нархи сайтда ва «Стеллаж Нархлари» рўйхатида очиқ.
Озиқ-овқат дўконига қандай стеллаж керак?
Девор бўйлаб — девор бўйлаб стеллажлар, зал ўртасига — икки томонли стеллажлар қатор бўлиб, қатор учига — боши-охири стеллажи, бурчакка — ички бурчак стеллажи. Катта қадоқли товар учун 40/35 тизими (токчаси чуқурроқ), қолганига — 35/30. Жойлашув ва нархни бепул 2D/3D лойиҳа ўша куни кўрсатади.
«Темир полка» ва савдо стеллажи бир нарсами?
Ҳа. «Темир полкалар», «магазин учун полкалар» ёки «дўкон полкаси» деб одатда савдо стеллажларини айтишади (ёзувда «стелаж» шакли ҳам учрайди): металл устунлар, орқа панеллар ва токчалар. Ҳар бир ўлчам алоҳида саҳифада, очиқ нархи билан.
Ишлатилган (б/у) стеллаж сотасизми?
Йўқ, KingRax фақат ўз заводимиздан янги стеллаж сотади, 12 ой кафолат билан. Худди шундай янги стеллажни арзонроқ топсангиз — биз ундан ҳам арзонроқ берамиз (шартлари «Энг Арзон Нарх Кафолати» саҳифасида).
Дўконимга нечта стеллаж сиғади?
Қатор узунлиги — стеллажлар узунлиги (L) йиғиндиси + 3 см. Зал ўлчамларини «Бепул 2D/3D Лойиҳа» саҳифасида ёзинг — стеллажларни танлаб, нархини ўша куни ҳисоблаб берамиз.
Етказиб бериш ва ўрнатиш борми?
Ҳа. Ўзбекистон бўйлаб етказиб берамиз. Тошкентга 10 комплектдан кўп, вилоятларга 20 комплектдан кўп буюртмада етказиб бериш бепул. Ундан кам бўлса — Тошкентда 150,000 сўмгача, вилоятларга 500,000 сўмгача: аниқ нархни менежер манзил ва буюртмага қараб айтади. 20 комплектдан кўп буюртмада ўрнатиш ҳам бепул.
Кафолат борми?
Ҳа, стеллажларнинг юк кўтариш қобилиятига 12 ой кафолат берилади. Шартлари — «Кафолат Талонини Текшириш» саҳифасида.
Стеллажни ўзим йиға оламанми?
Ҳа, стеллажлар конструктор каби йиғилади — ҳар ким бир кунда йиға олади. Тошкент ва Самарқандда ўрнатиш хизмати ҳам бор.
Намуналарни қаерда кўриш мумкин?
Кўргазма заллари манзили: Тошкент, Зангиота, Тариқтешар, Эркин Савдо Мажмуаси 10/12, KingRax; Самарқанд, Кимёгарлар, Супербам, Нарпай Кўчаси, KingRax. Иш вақти — ҳар куни 09:00–18:00, телефон ва Telegram — 24/7.
Комплекс Ечимлар


Фойдали мақолалар
Барча мақолалар





