Стеллаж текис полда, йўриқнома бўйича йиғилиб, кўрсатилган юкдан оширилмаса — узоқ ва хавфсиз хизмат қилади. Қуйидаги 10 қоида кафолат шартлари ва оддий эҳтиёт чораларига асосланган: уларга амал қилинса, кафолат ҳам сақланади.
Пол текис бўлсин. Нотекис полда стеллаж қийшаяди ва юк бир томонга оғади. Ўрнатишдан олдин жойни бўшатинг ва тозаланг.
Йўриқнома бўйича йиғинг. Йиғиш ва фойдаланиш йўриқномасини +998 77 131-24-44 рақамидан олиш мумкин. Йўриқномада кўрсатилганидек маҳкамланг — маҳкамланмаган стеллаж кафолатга кирмайди.
Деталларни аралаштирманг. Бошқа ишлаб чиқарувчи деталлари мос келмаслиги мумкин; улар билан йиғилган стеллаж хавфли ва кафолатдан чиқади.
Конструкцияни ўзгартирманг. Кесиш, пайвандлаш ва қўшимча тешик очиш стеллажни заифлаштиради.
Ишлатишда
Кўрсатилган юкдан оширманг — на битта токчага, на бутун стеллажга. Савдо стеллажининг токчаси 50–80 кг, енгил ва ўрта юк омбор стеллажининг қавати 75–300 кг гача кўтаради — тизим ва узунликка қараб.
Оғирни пастга, енгилни тепага. Юкни токча бўйлаб тенг тақсимланг, бир нуқтага тўпламанг, отиб ёки юқоридан ташлаб қўйманг.