+998 77 131-24-44 24/7
KingRax Металл Стеллажлар Савдо Стеллажлари Икки Томонли Стеллажлар

Икки Томонли Стеллажлар

Икки томонли (орол) стеллаж — савдо залининг ўртасига қатор қилиб қўйиладиган стеллаж: товар икки тарафдан терилади. Озиқ-овқат дўкони, минимаркет ва супермаркетда зал ўртасидаги товар қаторлари шу стеллаждан тузилади. Баландлиги 135 дан 195 см гача, узунлиги 50 дан 120 см гача.

Ўлчамлар

45 та ўлчам

H — баландлик, L — узунлик, W — кенглик, D — токча чуқурлиги; ўлчамлар сантиметрда.

Полдаги жой

Икки томонли қатор полда 70 см (30/30 тизими), 80 см (35/30 тизими) ёки 93 см (40/35 тизими, W90) жой олади. Қатор узунлиги — стеллажлар узунлиги (L) йиғиндиси + 3 см; қатор охирига битта қўшимча устун қўйилади.

Токчалар

Ҳар қаватда иккита токча — ҳар тарафда биттадан. H195 ва H165 стеллажларда ҳар тарафда 5 та, H135 стеллажда 4 та токча (пасткиси билан).

Қатор учи

Қатор учига боши-охири стеллажи қўйилади: 35/30 тизимида L70, 40/35 тизимида L90.

Юк кўтариш

Ҳар токча 30/30 ва 35/30 тизимларида 50 кг гача, 40/35 тизимида 80 кг гача юк кўтаради. 5 қаватли икки томонли комплект — 500 кг гача (30/30 ва 35/30) ва 800 кг гача (40/35). Максимал юк кафолат талонида ёзилади.

Ранглар

Nam Asfalt Yorqin Oq Premium Two Tone Natural Wood Tone

Шу стеллажлар ўрнатилган лойиҳалар

Барча лойиҳалар

Комплекс Ечимлар

Фойдали мақолалар

Барча мақолалар

Кўп бериладиган саволлар

Икки томонли стеллаж нархи қанча?

Нарх ўлчамга боғлиқ: энг арзони H160/L70/W70 — 1,470,000 UZS, энг қиммати H195/L120/W90 — 2,450,000 UZS. Ҳар ўлчамнинг аниқ нархи шу саҳифада ва «Стеллаж Нархлари» рўйхатида.

Қандай ўлчамлари бор?

Баландлиги 135, 165 ёки 195 см (30/30 тизимида 160 см), узунлиги 50 дан 120 см гача, кенглиги 70, 80 ёки 90 см. Жами 45 та ўлчам.

Икки томонли қатор полда қанча жой олади?

30/30 тизимида 70 см, 35/30 тизимида 80 см, 40/35 тизимида 93 см. Қаторлар орасидаги йўлак шу четдан ўлчанади.

Нечта токча бўлади?

Ҳар қаватда иккита токча — ҳар тарафда биттадан. H195 ва H165 стеллажларда ҳар тарафда 5 та, H135 стеллажда 4 та (пасткиси билан).

Қатор учига нима қўйилади?

Боши-охири стеллажи: 35/30 тизимида L70, 40/35 тизимида L90. Бу харидор йўлакка кирмасдан кўрадиган жой — акция товарлари учун.

Етказиб бериш ва ўрнатиш борми?

Ҳа. Ўзбекистон бўйлаб етказиб берамиз. Тошкентга 10 комплектдан кўп, вилоятларга 20 комплектдан кўп буюртмада етказиб бериш бепул. Ундан кам бўлса — Тошкентда 150,000 сўмгача, вилоятларга 500,000 сўмгача: аниқ нархни менежер манзил ва буюртмага қараб айтади. 20 комплектдан кўп буюртмада ўрнатиш ҳам бепул.

Кафолат борми?

Ҳа, стеллажларнинг юк кўтариш қобилиятига 12 ой кафолат берилади. Шартлари — «Кафолат Талонини Текшириш» саҳифасида.

Стеллажни ўзим йиға оламанми?

Ҳа, стеллажлар конструктор каби йиғилади — ҳар ким бир кунда йиға олади. Тошкент ва Самарқандда ўрнатиш хизмати ҳам бор.

Намуналарни қаерда кўриш мумкин?

Кўргазма заллари манзили: Тошкент, Зангиота, Тариқтешар, Эркин Савдо Мажмуаси 10/12, KingRax; Самарқанд, Кимёгарлар, Супербам, Нарпай Кўчаси, KingRax. Иш вақти — ҳар куни 09:00–18:00, телефон ва Telegram — 24/7.

Суратлар

Катта савдо залида икки томонли стеллажлар қаторлари: тўқ кулранг устунлар, оқ панел ва токчалар Ишлаётган дўконда Yorqin Oq рангли икки томонли стеллаж, яшил нархгичлар билан Бўш савдо залида Nam Asfalt рангли икки томонли стеллажлар қаторлари