KingRax / Мақолалар / 35/30 ёки 40/35: савдо стеллажининг қайси тизими керак
35/30 ёки 40/35: савдо стеллажининг қайси тизими керак
KingRax савдо стеллажларининг икки тизими: токча чуқурлиги, устун ва кронштейн, полдаги жой ва боши-охири стеллажи узунлиги — фарқлари битта жадвалда.
Шаҳзода, KingRax Сотув Менежери13.11.2026
Рақамлар нимани билдиради
Биринчи рақам — пастки токча чуқурлиги, иккинчиси — қолган токчалар чуқурлиги, сантиметрда. 35/30 тизимида пастки токча 35 см, юқоридагилари 30 см; 40/35 тизимида — 40 ва 35 см.
Nam Asfalt рангли девор бўйлаб стеллажлар, қизил нархгичлар билан; ўнгда сетка панелли стеллаж
Фарқлари
35/30
40/35
Пастки токча
35 см
40 см
Юқори токчалар
30 см
35 см
Устун профили
6×3 см
7×3 см
Кронштейн
4 тишли
5 тишли
Девор бўйлаб стеллаж — полдаги жойи
45 см
50 см
Икки томонли стеллаж — полдаги жойи
80 см
93 см
Боши-охири стеллажи
L70
L90
Қайси бирини танлаш
Товар токчага сиғадими. Катта қадоқ ва чуқур қутилар учун 35 см ли токча 30 см ликдан кўпроқ жой беради.
Дўкон майдони қанча. 40/35 тизимидаги икки томонли қатор 35/30 дан 13 см, девор бўйлаб қатор эса 5 см кўпроқ жой эгаллайди. Кичик дўконда бу фарқ йўлаклар кенглигидан чиқиб кетади.
Иккала тизимда бир хил
Баландликлар: девор бўйлаб стеллаж 225, 195 ва 165 см; икки томонли стеллаж 195, 165 ва 135 см.
Узунликлар (L): 50, 60, 70, 80, 90, 100 ва 120 см.
Ранглар: Nam Asfalt, Yorqin Oq ва Premium Two Tone.
Токчалар остида қаттиқлик қовурғалари бор; пастки токча устун оёғида туради, кронштейнлар фақат юқори токчалар остида.