+998 77 131-24-44 24/7
KingRax Мақолалар Дўкон учун стеллажни қандай танлаш: 6 қадам

Дўкон учун стеллажни қандай танлаш: 6 қадам

Дўкон стеллажини танлаш: стеллаж тури, баландлик ва токчалар, 35/30 ёки 40/35 тизими, ранг ва орқа панел, аксессуарлар, кейин режа ва нарх.

Шаҳзода, KingRax Сотув Менежери 13.11.2026

1. Стеллаж тури

  • Девор бўйлаб — деворга қўйиладиган бир томонли стеллаж.
  • Икки томонли — зал ўртасида туради, товар икки тарафдан терилади.
  • Ички бурчак — икки девор стеллажлари учрашган бурчакни тўлдиради.
  • Боши-охири — икки томонли қатор учида, акция товарлари учун энг кўринадиган жой.
Nam Asfalt рангли девор бўйлаб стеллаж: чапда яшил нархгичли токчалар, ўнгда релсда илгичли токчалар
Nam Asfalt рангли девор бўйлаб стеллаж: чапда яшил нархгичли токчалар, ўнгда релсда илгичли токчалар

2. Баландлик ва токчалар сони

БаландликҚаердаТокчалар (пасткиси билан)
225 смдевор бўйлаб5
195 смдевор бўйлаб, икки томонли5
165 смдевор бўйлаб, икки томонли5
135 смикки томонли, девор бўйлаб4

Пасткисидан бошқа исталган токчани олиб ташлаш ёки комплектга 5 тагача қўшимча токча қўшиш мумкин. Ички бурчак стеллажи девор стеллажлари баландлигида, боши-охири стеллажи эса ўз қатори баландлигида бўлади.

3. Тизим: 35/30 ёки 40/35

Токча чуқурлиги, устун ва полдаги жойи билан фарқ қилади — батафсил: 35/30 ёки 40/35.

4. Ранг ва орқа панел

  • Ранглар: Nam Asfalt, Yorqin Oq ва Premium Two Tone. Premium Two Tone'да фақат орқа панеллар Yorqin Oq, қолган қисмлар — Nam Asfalt.
  • Орқа панел турлари: текис, тешикли ва сетка. Тешикли панел фақат L120, L100 ва L90 узунликдаги стеллажларда бўлади.
  • Орқа панеллар 30 см баландликда: H135 стеллажда 4 та, H165 да 5 та, H195 да 6 та, H225 да 7 та. Пастда панел йўқ — энг пастки токча остидаги жой очиқ.

5. Аксессуарлар

  • Нархгичлар — 7 рангда: Шаффоф, Оқ, Апелсин, Қизил, Яшил, Феруза, Пушти.
  • Стопперлар — 2 рангда: Nam Asfalt ва Yorqin Oq.
  • Ҳар буюртмада ўзингиз танлайсиз: аксессуарсиз, фақат нархгич, фақат стоппер ёки иккаласи.
  • Релсда илгичли токча ва сетка саватли токча — фақат L120, L100, L90 ва L70 узунликларда.

Батафсил: аксессуарлар.

6. Ҳисоб ва сўров

Рўйхатни бир босишда менежерга юборасиз. Ёки сўров қолдиринг: керакли стеллажлар ва ўлчамларни ёзинг, KingRax менежери боғланади. Нархга нима таъсир қилиши: Стеллаж нархи нимага боғлиқ.

Фойдали мақолалар

Барча мақолалар

Металл стеллажлар нархи

H — баландлик, L — узунлик, W — кенглик, D — токча чуқурлиги; ўлчамлар сантиметрда.

Тахминий ҳисоб

Девор ёки қатор узунлигини ёзинг — қайси стеллажлар сиғади ва нархи дарҳол чиқади. Хона ўлчамидан тахминий жойлашувни ҳам кўриш мумкин.

Бепул 2D/3D Лойиҳа Сўров қолдириш